Қонунчилик палатасида Хитой парламент делегацияси қабул қилинди
10 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Спикери Дилором Тошмуҳамедова Хитой Халқ Республикасининг Халқ сиёсий маслаҳат кенгаши миллий қўмитаси раисининг ўринбосари, миллатлар ишлари бўйича давлат қўмитаси раиси Ван Чжэнвэй раҳбарлигидаги делегацияни қабул қилди.
Учрашувда Ўзбекистон ва Хитойнинг қонун чиқарувчи органлари ўртасидаги ҳамкорликнинг турли йўналишларига оид масалалар юзасидан фикр алмашилди.
Икки томонлама муносабатларнинг ҳуқуқий асосини янада мустаҳкамлашда парламентлараро ҳамкорлик муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди, дея хабар беради “UzDaily”.
Улашиш:
Шарҳлар