Полиция Wildberries компаниясининг “Электростал”даги омборхонасига рейд уюштирди

рейд
Фото: Mash

Чақирув бошланишидан тўрт кун олдин 5000 нафар меҳнат муҳожири текширувга тушиб қолди. “Росгвардия” ва полиция Москва областидаги “Электростал”да жойлашган Wildberries омборхонасига рейд уюштирди. Бу ҳақда ТАСС хабар беради. Айнан шу омборхонада ўтган кузги чақирув пайтида рейд амалиёти ўтказилган эди. Шунингдек, айнан шу ерда жорий йилнинг февралида ишчилар орасида оммавий жанжал юз берганди.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари “Росгвардия”нинг учта “Урал” автомашинасида 27 март эрталаб омборхонага етиб келишди. Mash маълумотларига кўра, текширув корхонанинг тахминан 5000 ходимини қамраб олди: полиция ноқонуний ишчиларни қидирмоқда. Ходимларда меҳнат патентлари, ҳарбий билетлар ва яшаш ҳуқуқининг борлигини текширишмоқда. Ишчиларнинг бир қисми биноларда қолдирилган, бошқалари эса кўчада текширилмоқда. Хабар эълон қилинган пайтга қадар 21 киши ушланган, дея хабар беради РБК. Баъзи меҳнат муҳожирлари автозакка ўтқазилиб, ҳарбий қисмларга олиб кетилмоқда.

Компания текширувнинг амалга оширилганини тасдиқлади, дея хабар беради “Коммерсантъ”. Нашрнинг маълумотларига кўра, сотувчилар учун махсус сайтда рейд ҳақида хабар пайдо бўлган. Wildberries омборхона штатдаги тартибда ишлаётганини маълум қилди, лекин кун давомида юкларни тушириш муддати узайиши истисно эмаслигини ҳам айтишди.

Омборхона ходимлари Astra телеграм-каналига айнан ҳарбий рўйхатга олинишни тартибга солиш масаласида текширув ўтказилаётганлигини тасдиқлашди. “Ҳарбий ҳисобда турадиганлар ва бўйин товлаётганлар текширилмоқда. Ким бош тортса, рухсатсиз олиб кетишлари мумкин. Қаршилик кўрсатганларни эса ОМОН таёқлар билан урмоқда”, дея тасдиқлашган ишчилар.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.