Қашқадарёда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари 11 йилга қамалди
Суд органлари Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Норсафар Бобоевни порахўрлиги учун 11 йилга озодликдан маҳрум этди.
Маълумотларга кўра, маҳаллий тадбиркор Тоштемир Маҳкамов ресторан қурилиши учун 18 сўтих ер участкасини ажратишни сўраб, ҳокимиятга мурожаат қилган, деб ёзади “12uz” нашри.
«Ер участкасини ажратишларига ёрдам бериш учун Бобоев тадбиркордан 5 минг АҚШ долларини сўраган. Музокаралардан сўнг пул маблағини 4 минг долларгача туширишган. Натижада, туман маъмурияти раҳбарларидан бири ўз кабинетида пора олаётган пайтда қўлга олинди», — дейди суд органларининг вакили.
Улашиш:
Шарҳлар