Тошкент кўчаларида биоҳожатхоналар пайдо бўлиши мумкин
Тошкент шаҳар Ободонлаштириш бош бошқармаси раҳбарияти пойтахтни ободонлаштириш бўйича режаларни маълум қилди.
Norma.uz берган маълумотга кўра, айни пайтда шаҳар кўчаларига биоҳожатхоналар қўйиш ва бу борадаги ишларни режалаштириш масаласи кўриб чиқилмоқда. Бироқ шунга қарамасдан, уларни ўрнатиш муддатлари маълум қилинмади, деб ёзади “UZ24” нашри.
Бундан ташқари, чорраҳаларга видеокамералар ўрнатилганидан кейин пойтахт йўлларининг таъмири “ўрали” бўлади, яъни трассадаги асфальт бутунлигича эмас, балки қурилиш-муҳандислик ишларини ўтказиш натижасида шикастланган қисмигина таъмирланади.
Улашиш:
Шарҳлар