Бухорода янги кўприк қурилиши якунига етказилди

Бухорода янги кўприк қурилиши якунига етказилди

Бухоро вилояти ҳудудида Галаосиё-Ромитан йўналишидаги давлат аҳамиятига молик автомобиль йўлида Зарафшон дарёси устига қурилган кўприк қайта таъмирланди, дея хабар беради “Даракчи” нашри “podrobno.uz” га таянган ҳолда.

Қурилиш ва таъмирлаш жараёнида кўприк икки бараварга кенгайди, яъни 24 метрга етказилди. Кўприкнинг икки томонидан пиёдалар йўлакчаси ўтказилди ва ёритиш мосламалари ўрнатилди. Бу йўловчи ва ҳайдовчилар учун катта қулайлик яратиш билан бирга кўприк бўйлаб ҳаракат хавфсизлигини ҳам оширди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.