Тошкент шаҳар ҳокимлиги декабрь ойида таъмирлаш ишлари олиб бориладиган кўчаларни эълон қилди
Тошкент шаҳар Ободонлаштириш бош бошқармаси ҳузуридаги “Ободонлаштириш объектлари назорати” ДУК томонидан тақдим қилинган маълумотномага кўра, жорий йилнинг декабрь ойи якунигача қуйидаги кўчаларда ер қазиш ва таъмирлаш ишлари давом эттирилиши мўлжалланмоқда:
1. Яккасарой тумани, Глинка кўчасида “МВД” ОКС ташкилоти томонидан ЦДС ва Марказ учун қурилиш майдонига ер ости муҳандислик тармоқларини ётқизиш ишлари олиб борилмоқда. Ишлар муддати 13.12.2014 й.
2. Юнусобод тумани, Сайилгоҳ кўчасида Тошкент Давлат Юридик Университети ҳудудига СУ-50 “12-Трест” томонидан паст кучланишли кабель тармоқларини ётқизиш ишлари олиб борилмоқда. Ишлар муддати 14.12.2014 й.
3. Миробод тумани, “Фарғона йўли” кўчасида ”Тошэлектроаппарат” МЧЖ ҲК томонидан ўрта босимли газ ётқизиш ишлари олиб борилмоқда. Ишлар муддати 10.01.2015 й.
4. Шайхонтоҳур тумани, Зулфияхоним кўчасида “Алоқачи муҳандис сервис” МЧЖ томонидан телефон тармоқларида юзага келган бузилиш бартараф этилмоқда. Ишлар муддати 11.12.2014 й.
5. Шайхонтоҳур тумани, Қоратош (А.Хаджаев) кўчасида “Стар Мастер Групп” МЧЖ томонидан 1-ШКШга катта кучланишли кабель тармоқларини қайта ётқизиш ишлари олиб борилмоқда. Ишлар муддати 30.01.2015 й.
Тошкент шаҳар кўчалари чорраҳаларига ташқи кузатув камералари ўрнатиш мақсадида олиб борилаётган, шунингдек турли сабаблар туфайли авария содир бўлганда амалга ошириладиган тезкор созлаш, қазиш ва таъмирлаш ишлари бундан мустасно, дея хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Ахборот хизмати.
Шарҳлар