Машинада юриш қимматроққа тушади

Машинада юриш қимматроққа тушади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил учун асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ 2015 йил 1 январдан транспорт воситалари учун бензин истеъмолига олинадиган солиқ 25 сўмга оширилди ва 1 литр учун 290 сўмни ташкил этди.

Бундан ташқари, транспорт воситалари учун суюлтирилган газ истеъмолига солинадиган солиқ бир литр учун 200 сўмни, бир кубометр сиқилган газ учун эса 240 сўмни ташкил этади.  

Айтиш жоизки, автомобиль ёнилғиси нархларининг ошиши истеъмол солиғи ўзгариши муносабати билан ҳар йил бошида кузатилади, дея хабар беради Uzreport.uz.
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.