“Forbes” нашри Алишер Усмоновни йил бизнесмени сифатида тан олди
“Forbes” нашри келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган Россиянинг энг бадавлат фуқаросини “Муваффақият” номинациясида 2014 йил бизнесмени сифатида тан олди.
“Forbes” журналининг “Йил бизнесменлари” деб номланувчи доимий лойиҳаси таҳририятдаги овоз бериш якунлари бўйича шакллантирилади. Бунда номинантлар қилган инвестициялар натижалари асосий мезон ҳисобланади.
Журнал Усмонов томонидан “Apple” ва “Facebook” компаниялари акцияларининг муваффақиятли сотувини ҳамда “Alibaba”даги пакетининг ошганини қайд этади. Айни пайтда Усмоновнинг интернет-инвестициялар портфелидаги Хитой компанияларининг улуши 70-80% ни ташкил этади.
Шунингдек, нашр томонидан Усмоновнинг хайрия фаолияти ҳам инобатга олинди. Бугунги кунда Усмоновнинг мол-мулки 18,6 млрд долларга баҳоланмоқда. У ҳамон Россиянинг энг бадавлат фуқароси бўлиб қолаётир.
Шарҳлар