Энди Тошкентдан Андижон ва Фарғонага 25 еврога парвоз қилиш мумкин

Энди Тошкентдан Андижон ва Фарғонага 25 еврога парвоз қилиш мумкин

Шу йилнинг 18 июнидан 25 октябрига қадар Тошкентдан Фарғонга, Андижонга ва яна орқага қайтиш учун бир томонга училадиган самолёт чиптаси махсус реклама тарифида – 25 евродан жорий этилади, дея хабар беради “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКнинг матбуот хизмати.      

Компаниянинг таъкидлашича, реклама тарифлари бошқа йўналишларда ҳам жорий этилган бўлиб, хусусан Самарқандга бир томонга учиш чиптасининг қиймати 16 еврони, Навоийга эса 27 еврони ташкил этади.

Ўзбекистон Республикаси резидентларига чипталар сотиш ЎзР Марказий банкининг ташув расмийлаштириладиган кундаги жорий курси бўйича сўмда амалга оширилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.