Бош прокуратура карантин мажмуида ўз жонига қасд қилган эркакнинг ўлими тафсилотларини ошкор этди

Бош прокуратура карантин мажмуида ўз жонига қасд қилган эркакнинг ўлими тафсилотларини ошкор этди

Ўзбекистон Бош прокуратураси Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туманидаги «Ўртасарой» карантин марказида ўзини осган фуқаро юзасидан қўшимча маълумотларни тақдим этди. У шанба куни эрталаб осилган ҳолатда топилганди, дея хабар беради Газета.uz нашри.
 
Маълумотларга кўра фуқаронинг ёши 42 да бўлиб, 15 июнь куни Ўзбекистон ҳаво йўллари томонидан ташкил қилинган чартер рейс орқали «Москва-Тошкент» йўналишида Ўзбекистонга келган ва «Covid-19» коронавирусига чалинган ёки чалинмаганлигини аниқлаш мақсадида Юқоричирчиқ туманидаги «Ўртасарой» карантин марказига жойлаштирилган ва ундан коронавирусга суртма олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан тушунтириш берган А.Э. жорий йилнинг 15 июнь куни чартер рейс орқали «Москва-Тошкент» йўналишида Ўзбекистонга келганлиги ва «Ўртасарой» карантин марказига олиб келинганлигини, шу куннинг ўзида 1 та хонага тўрт киши бўлиб киришганлигини, уларнинг бири яъни С.С. ўзини ёмон тутиб касалликка чалинганлигини айтиб улар билан туришни хоҳламаганлигини, ярим соатларча хонанинг ҳовлисида ўтирганлигини, шундан сўнг шифокорлар келиб у билан суҳбатлашиб, уни алоҳида хонага жойлаштирганлигини баён қилган.

Шунингдек, «Ўртасарой» карантин марказига хизматга келган, Тошкент шаҳар Олмазор туман кўп тармоқли марказий поликлиника шифокори Ш. М. нинг ҳолат юзасидан берган тушунтиришида фуқаро С.С. карантин ҳудудига жойлаштирилган кундан бошлаб ўзини агрессив тута бошлаганлигини, овқат ейишни хоҳламаганлигини, вирусга чалинганлигини айтиб у билан бирга жойлаштирилган шахсларга касаллигини юқтириши мумкинлигини ва улар билан бирга туришни хоҳламаган ҳолда бошқа контейнерга жойлаштиришларини талаб қилганлигини, шундан сўнг блокда тинчлик сақлаш мақсадида С.С. бошқа хонага ўтказилганлигини, 16 июнь С.С. психиатр кўригидан ўтганлигини баён қилган.

Вирусология маркази томонидан тақдим қилинган йўлланма натижасига кўра С.С.да «Covid-19» коронавируси аниқланмаган. озирда мазкур ҳолат юзасидан Юқоричирчиқ туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.