Бўстонлиқ туманининг “Чимён” қишлоғида турбаза қурилмоқда
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг ташаббуси билан Бўстонлиқ туманидаги “Чимён” қишлоғида турбаза қурилмоқда, дея хабар беради “Ўзбекистон 24” телеканали.
Ушбу оилавий-соғломлаштириш мажмуаси 200 кишига мўлжалланган. Айни пайтда у ерда қурилиш ишлари олиб борилмоқда.
«10 та ўтов, 20 та ёғоч уй, битта амфитеатр, бешта очиқ терраса, узунлиги 100 метр бўлган чанғи трассаси, сауналар, бассейнлар, турк ҳаммоми – янги мажмуа дам олувчиларини ана шулар кутмоқда. Шунингдек бу ерда 40 та икки қаватли коттеж, футбол майдонлари, теннис кортлари ҳам барпо этилади», – дея қайд этилади лавҳада.
Мавзу бўйича ўқинг:
“Чимён” аҳолисига оммавий бузилишлар таҳдид солмоқда
Суд “Чимён” қўрғони аҳолисининг уйларини бузиш ҳақида қарор чиқарди
Шарҳлар