Cotton Campaign ва American Apparel Ўзбекистоннинг пахта бойкотини бекор қилиш ҳақидаги сўровига изоҳ берди
Ўзбекистон Cotton Campaign ҳуқуқни ҳимоя қилиш гуруҳлари коалициясидан ўзбек пахтаси ва текстилини бойкот қилишни тўхтатишни сўради. Очиқ хатда қайд этилишича, 300 дан ортиқ ишлаб чиқарувчи ва чакана кийим-кечак сотувчилари томонидан қўллаб-қувватланаётган бойкотнинг тўхташи мамлакатга, ғарб бозорларида пахта ва текстиль сотган ҳолда, қўшимча 1 млрд доллар ишлаб олиш имконини беради
Cotton Campaign ҳаммуассиси Беннет Фриманнинг сўзларига кўра “масала бойкотни тўхтатиш керак-керак эмаслиги ҳақида эмас, балки уни қачон ва қай тарзда тўхтатиш кераклиги ва, энг аввало, унинг тўхталиши қандай қилиб ислоҳотлар олиб борилаётган Ўзбекистонда [хомашё] ва инвестициялар учун масъул манба бўлиб шаклланиши учун катализаторга айланиши мумкинлигида”.
Нейт Херман, Америка кийим-кечак ва пойабзал ассоциациясининг катта вице-президенти, ишчиларни ҳимоялаш учун “қўшимча кафолатлар” зарур эканини айтади.
«Биз Ўзбекистонда мажбурий меҳнатни йўқ қилиш борасида эришилган тарихий прогрессни тан оламиз ва ундан илҳомланамиз, [ассоциация] аъзолари сабрсизлик билан Ўзбекистонни [хомашё] манба сифатида кўриб чиқиш имкониятини кутишмоқда », – дейди Херман.
«Бироқ, брендларнинг мажбурий меҳнатни мутлақ қабул қила олмаслик сиёсатини ҳисобга олган ҳолда, қулликка қарши қонун талаблари ва Халқаро меҳнат ташкилотининг 2019 йилда Ўзбекистонда пахта ҳосилини йиғиш пайтида 100 000 дан ортиқ киши мажбурий меҳнатга жалб этилгани ҳақидаги хулоса, брендлар ишчилар ҳимоясининг қўшимча кафолатларига эҳтиёжи борлигидан далолат беради».
Шарҳлар