Ўзбекистон ҳуқуқ ҳимоячиларидан ўзбек пахтаси ва текстилини бойкот қилишни тўхтатишларини сўради

Ўзбекистон ҳуқуқ ҳимоячиларидан ўзбек пахтаси ва текстилини бойкот қилишни тўхтатишларини сўради

Ўзбекистон экспортдан тушадиган даромадни ошириш ва глобал рецессия даврида иш ўринларини яратиш учун Cotton Campaign ҳуқуқни ҳимоя қилиш гуруҳлари коалициясидан ўзбек пахтаси ва текстилини бойкот қилишни тўхтатишларини сўради. Бу ҳақда Reuters хабар беради.

Ҳукуматнинг ҳисоб-китобларига кўра, 300 дан ортиқ ишлаб чиқарувчи ва чакана кийим-кечак сотувчилари томонидан қўллаб-қувватланаётган бойкотнинг тўхташи мамлакатга, ғарб бозорларида пахта ва текстиль сотган ҳолда, қўшимча 1 млрд доллар ишлаб олиш имконини беради.
 
Cotton Campaign раҳбариятига очиқ хатда меҳнат вазири Нозим Хусанов Ўзбекистон томонидан мажбурий меҳнатни йўқ қилиш борасида эришилган ютуқларни ва мамлакатдаги иқтисодий шароитларни кўриб чиқишга чақирди.
 
«Пахта бойкотининг бекор қилиниши COVID-19 инқирози даврида жуда зарур бўлган иш ўринларини тезроқ яратиш ва фуқароларнинг иқтисодий фаровонлигини қўллаб-қувватлаш борасидаги чоралардан бири ҳисобланади», – дейилади баёнотда.
 
«Ўзбекистон тўқимачилик саноатида 200 000 киши ишлайди, уларнинг иш ҳақи 1 млн кишининг яшашига маблағларни ушлаб туради».
 
Қайд этиб ўтамиз, ҳуқуқ ҳимоячилари 2006 йилдан буён ўзбек пахтасини бойкот қилиб келади. Бугунги кунда Amazon, Calvin Klein, Adidas ва Inditex каби компаниялар томонидан қўллаб-қувватланаётган бойкот сабабли Ўзбекистон пахта ва тўқимачилик маҳсулотларини асосан Осиё бозорларига сотмоқда, бу арзон нархлар ва чекланган ўсиш имкониятларидан далолат беради.
 
Бироқ Cotton Campaign ушбу баёнотга ҳозирча изоҳ бермади, дея қайд этади ахборот агентлиги.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.