COVID-19 га қарши дори воситалари рўйхатига ўзгартириш киритилди
Ҳукуматнинг тегишли қарорига мувофиқ, COVID-19 инфекцияси билан касалланган беморларни даволашда қўлланиладиган дори воситалари рўйхатидан, жумладан, умифеновир, меглюмина акридонацетат, ритонавир, циклоферон каби дори воситалари чиқарилиб, рўйхатга колхицин, нистатин, флуконазол каби дори воситалари киритилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг матбуот хизмати хабар беради.
Шунингдек, эндиликда қуйидаги тиббиёт буюмлари ҳам давлат рўйхатидан ўтказилмасдан ва мажбурий сертификатлаштирилмасдан импорт қилиниши мумкин:
– инфузион ва шрпиц насослари учун крайник, шприцлар ва магистрал узайтиргич линиялар;
– МСКТ учун шприц-колба ва магистрал узайтиргич линиялар;
– кислород баллонлари, ёстиқчалари, бутловчи ва сарф материаллари;
– музлатилган қон ва плазмани эритиш учун аппарат;
– кислород клапанлари ва кислород регуляторлари (редукторлари) намлагич бутилкалари билан бирга.
Шарҳлар