Экологик партия дайди ҳайвонларга егулик беришга чақирмоқда

Экологик партия дайди ҳайвонларга егулик беришга чақирмоқда

Ўзбекистон экологик партиясининг аъзолари ўз уйларининг яқинида юрдиган дайди ит ва мушукларга егулик бера бошлади. Улар аҳлини ҳам ушбу тадбирга қўшилишга чақирмоқда, чунки карантин даврида ҳайвонлар оч қолиши мумкин.

Авваллари ҳайвонлар қаҳвахона ёки бошқа умумий овқатланиш нуқталарида у –бу нарса ейишарди. Аммо ҳозир, уларнинг ҳаммаси карантинга ёпилган бир пайтда, мушуклар ва итлар оч қолмоқда. Улар одамларнинг кўмагисиз нобуд бўлиши мумкин.
 
Бунинг устига Ўзбекистонда яқинда иссиқ об-ҳаво ҳукмрон бўлади ва ҳайвонлар кўпроқ сув истеъмол қилиши зарур бўлади. Экопартия томонидан жойлаштирилган фотосуратларда оддий баклажкадан қандай қилиб итлар ва мушуклар учун егулик ва сув ичиш идишларини ясаш мумкинлиги кўрсатилган.

Ўз навбатида, Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари тошкентлик фуқаронинг уй кучугига ёрдам бериш ҳақидаги илтимосини ерда қолдиришмади. Кучукнинг орқа оёқлари ишламай қолгани учун унга тезкор шифокор ёрдами талаб қилинган. ИИББ ходимлари кучукни ва унинг эгасини ветклиникагача кузатиб қўйган. Айни пайтда Кимми лақабли кучукнинг тикланиш курсидан ўтиши кўзда тутилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.