Иссиқхоналар ўрнатиш учун субсидиялар ажратилади

Иссиқхоналар ўрнатиш учун субсидиялар ажратилади

Президент “Томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади.
 
Ҳужжатга мувофиқ, 20 майдан бошлаб Давлат бандликка кўмаклашиш жамғармаси ҳисобидан субсидиялар ажратилади.

Аҳоли бандлигига кўмаклаши маркази, етказиб берувчи ташкилотлар ва томорқа ер эгалари ўртасида тузилган уч томонлама шартномалар асосида:
• енгил конструкцияли иссиқхоналарни ўрнатишга –30 баравар  базавий ҳисоб миқдоригача;
• суғориш воситаларини харид қилишга – 10 баравар базавий ҳисоб миқдоригача;
• уруғ ва кўчатлар харид қилишга – 3 баравар базавий ҳисоб миқдоригача субсидия тақдим этилади;
 
Шунингдек, 10 баравар базавий ҳисоб миқдоригача бўлган субсидиялар қишлоқ хўжалик кооперативлари устав жамғармасига улуш сифатида киритиш учун ажратилади (бунда қишлоқ хўжалик кооперативлари  балиқчиликда, қуёнчиликда, паррандачиликда, асаларичиликда, мева-савбзавот етиштиришда, узумчиликда, тикувчилик ишида, ҳунармандчиликда ва бошқа етакчи соҳаларда ташкил қилинади).

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.