Кечки Анҳор: 16 март янгиликлари

Кечки Анҳор: 16 март янгиликлари

Ўзбекистон Эронга гуманитар ёрдам жўнатди. 6 тонналик юк таркибидан стерил тиббий қўлқоплар, ҳимоя комбинезонлари, тиббий униформа, тиббий ниқоблар, дока ва спирт, гигиеник гель ва дори-дармонлар ўрин олди. Махсус бортга ФВВнинг иккита шифокори ҳамроҳлик қилмоқда, улар етиб келганидан кейин икки ҳафталик карантинга жойлаштирилади. Худди шу бортнинг ўзи Эрондан 28 нафар Ўзбекистон фуқаросини олиб қайтади.
 
Тадбиркорлардан нархларни оширмаслик ҳақида кафолат хати олинмоқда. “Тадбиркорлар томонидан солиқ хизмати органларига сотилаётган маҳсулот нархларини оширмаслик ва бозорда барқарорликни сақлаш ҳақида кафолат хатларининг берилиши бўйича ишлар олиб борилмоқда”, — дейилади Давлат солиқ қўмитасининг хабарида.
 
Ўзбекистон ТИВ Ўзбекистонга қайтишни истаётган фуқаролар рўйхатини тузяпти. Ўзбекистонликлардан чет элдаги яшаш жойи бўйича дипломатик миссияларга мурожаат қилишни сўрашмоқда.
 
Муфтий Усмонхон Алимов Ўзбекистон масжидларида жума номозини вақтинчалик тўхтатиш ҳақида фатво эълон қилди. Мусулмонлар бошқармасининг раиси мамлакатда эпидемиологик вазият яхшилангунга қадар жума номози ўрнига уйда чошгоҳ номозини ўқиш кераклигини маълум қилди. Бундан ташқари, масжидлар ва таҳорат хоналари Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тавсияларига мувофиқ дезинфекция қилинади.
 
«Ўзтўқимачиликсаноати» ҳимоя ниқоблари сонини оширди. Март ойи бошига корхоналарнинг умумий ишлаб чиқариш қувватлари кунига 500 минг дона ниқобдан ошди, бунда ишлаб чиқаришни дарҳол кунига 1,0 млн донага, кейин 2 млн дона ва ундан кўпга ошириш имконияти мавжуд, – дейилади «Ўзтўқимачиликсаноати» хабарида.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.