Келаси йил 1 мартдан бошлаб тадбиркорлар ЙҲҚ бузилишларини қайд этиш учун камералар ўрнатиши мумкин

2021 йил 1 мартдан тадбиркорларга автомобиль йўлларида йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини қайд этувчи махсус автоматлаштирилган фото ва видео дастурий-техник воситалари ўрнатилишини ташкил этиш ҳуқуқи берилади. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” телеграм-канали хабар беради.

Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари ўрнатиладиган жойларни тадбиркорларга бириктириш электрон аукцион савдолари орқали амалга оширилади. Электрон аукцион савдоларида ғолиб бўлган тадбиркорларга бундай жойлар чекланмаган муддатга ва бошқа тадбиркорга ўтказиш ҳуқуқи билан бириктирилади.

Шунга кўра, 2021-2022 йилларда республика бўйича жами 3 356 та интеллектуал видеокамералар ҳамда 763 та стационар радарлар ўрнатилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.