Коронавирус Ўзбекистонда. Шу соат янгиликларини кўринг

Коронавирус Ўзбекистонда. Шу соат янгиликларини кўринг

Коронавирус бўйича охирги янгиликларни тўпладик. Мавзу бўйича расмий маълумотларни бу ерда кузатиб бориш мумкин.
 
Божхона қўмитаси омборларда қанча маҳсулот сақланаётганини айтди

1 апрель ҳолатига кўра озиқ-овқат маҳсулотларининг умумий қиймати 46,3 млн долларни ташкил қилади. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ушбу товарлар бўйича ундирилган божхона тўловлари суммаси 70,7 млрд сўмни ташкил қилиши керак. Тайёрланган маҳсулотларнинг асосий қисми – бу гўшт, маргарин ва кунгабоқар ёғи.

Элмира Боситхонова нега карантин чоралари кучайтирилганига изоҳ берди

«Айрим уйларга етарлича эътибор берилмагани ҳақида 200 га яқин шикоят бўлди, айримларида эса эътибор ҳаддан ташқари кўп бўлган. Шу ҳолатларни инобатга олган ҳолда, максимал хавфсизликни таъминлаш мақсадларида карантин талабларини кучайтришга қарор қилинди», – дейди Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг ўринбосари.

Эслатиб ўтамиз, кечадан бошлаб ногиронлар, кексалар ва эҳтиёжманд оилаларга ёрдам марказлаштирилган тарзда ташкил қилинмоқда.

Маҳбусларга учрашувларни телефон суҳбатларига алмаштиришни таклиф этишди

«Карантин жорий этилиши муносабати билан шахсларни тергов ва суд жараёнларига тергов изоляторларидан ва жазони ижро этиш муассасаларидан олиб чиқиш, адвокатлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ходимлари билан учрашувлар вақтинчалик тўхтатилди. Шу билан бирга, тергов изоляторлари ва жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган шахсларга юридик ёрдам бериш ҳуқуқини таъминлаш учун адвокатлар билан телефон орқали суҳбатларга шароитлар яратилди», – дея қайд этади Омбудсман матбуот хизмати.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.