Мажбурий ижро бюроси Сурхондарёда ташкилотдан 35 млрд сўмдан ортиқ миқдордаги қарзни ундирди
Мажбурий ижро бюроси томонидан Сурхондарё вилоятининг Шўрчи туманида жойлашган қарздор «Мўмин Текстиль» масъулияти чекланган жамиятининг ип-калава фабрикаси ва ип -калава ишлаб чиқариш ускуналари белгиланган тартибда баҳоланиб, электрон онлайн-аукцион савдосига чиқарилди. Ундан тушган 35 млрд 519 млн 732 минг 31 сўм “Ўзсаноатқурилиш” АТБ фойдасига ўтказилди, дея хабар беради ЎзА.
– Мазкур иш юзасидан амалдаги қонунлар ва суд қарорига асосан қарздор тарафларнинг мол-мулкларини аниқлаш мақсадида тегишли ташкилотларга сўровномалар юборилди, – дейди Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилояти бошқармаси катта инспектори Қ.Турсунов.–Сўровномалар натижасига кўра қарздорларнинг балансидаги кўчмас мулкларга нотариус ва кадастр таъқиқлари ўрнатилди.
Шарҳлар