Монополияга қарши курашиш қўмитаси импорт бензин акцизининг оширилишига қарши чиқди

Монополияга қарши курашиш қўмитаси импорт бензин акцизининг оширилишига қарши чиқди

“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан маҳаллий нефтни қайта ишлаб чиқарувчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш мақсадида бензин маҳсулоти импортига акциз солиғини 5 фоиздан 20 фоизга ошириш юзасидан билдирилган таклифи иқтисодий жиҳатдан асосли эмас, дейишмоқда Монполияга қарши курашиш қўмитасида.  

Қўмита матбуот хизмати тарқатган хабарда қайд этилишича, “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан импорт нефть маҳсулотларининг акциз солиғи оширилиши бўйича Энергетика вазирлигига киритилган таклиф етарлича иқтисодий асослантирилмаган. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Монополияга қарши курашиш қўмитаси соғлом рақобат муҳитининг таъминланиши ва истеъмолчилар манфаатларини кўзлаган ҳолда акциз солиғини ошириш мақсадга мувофиқ эмас деб ҳисоблайди.

«Нефть маҳсулоти импортига акциз солиғини белгилаш масаласи Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги тариф ва нотариф тартибга солиш Кенгаши томонидан кўриб чиқилиши лозим. Кенгаш мазкур масалани кўриб чиққан тақдирда, Қўмита юқоридаги позицияси билан иштирок этади ва ҳимоя қилади», – дейилади хабарда.
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.