Uzbekistan Airways иккита вертолётни қарийб 2,5 млн долларга сотмоқда

Uzbekistan Airways иккита вертолётни қарийб 2

Uzbekistan Airways АЖ самолёт-мотор паркини янада унификациялаш ва модернизациялаш лойиҳаси доирасида фойдаланувдан чиқарилган авиация техникасини сотишни таклиф этмоқда, дея хабар беради Давлат активларини бошқариш агентлиги.
 
Уларнинг орасида 1991 йилда ишлаб чиқарилган қиймати 1 224 904 АҚШ доллари бўлган МИ-8МТВ-1 ва 1992 йилда ишлаб чиқарилган қиймати 1 274 265 АҚШ доллари бўлган вертолётлар бор.
 
Шунингдек сотувга авиация двигателлари ҳам қўйилган.
 
Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Ўзбекистон президенти Uzbekistan Airways ва Uzbekistan Airports АЖ учун пандемия оқибатларини енгиб ўтиш бўйича бизнес-моделни ишлаб чииқшни топширганди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.