Тбилисида “хорижий агентлар” тўғрисидаги қонун лойиҳасига қарши юриш бошланди

Фото: Paper Kartuli

Бугун Грузия пойтахтида Россия қонунига ўхшаш “хорижий агентлар” тўғрисидаги қонун лойиҳаси парламентга киритилишига қарши юриш бўлиб ўтмоқда. Юриш иштирокчилари 1989 йил 9 апрелда “Озодлик учун!” ҳалок бўлганларни ҳам хотирлашмоқда.

Илгари ҳукмрон “Грузия орзуси” партияси ҳам шунга ўхшаш қонунни қабул қилишга уриниб кўрган эди, бироқ 2023 йил 9 март куни Тбилисидаги ўн минглаб намойишчилар “хорижий агентлар” тўғрисидаги қонунни қайтариб олишни талаб қилиб, Грузия парламенти биносига келишди. Полиция сув отувчи қурилмалар, кўздан ёш оқизувчи газ ва резина ўқлардан фойдаланган, аммо 2023 йил 10 мартда жамоатчилик босими остида қонун лойиҳаси қайтариб олинган.

АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Мэтью Миллернинг айтишича, Қўшма Штатлар ушбу қонуннинг Грузияда қабул қилиниши эҳтимолидан хавотирда. Миллерга кўра, Давлат департаменти бу ҳолатда Грузия Европа йўлини тарк этади, деб ҳисоблайди. Бироқ, у қонун қабул қилинган тақдирда АҚШ Грузияга қарши қандайдир санкциялар жорий қилиши мумкинлиги ҳақида аниқ жавоб бермади: “Бу ҳали ҳам қонун лойиҳаси ва у ҳали қабул қилинмаган, шунинг учун мен юзага келиши мумкин бўлган оқибатларни муҳокама қилишни истамайман…”

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.