Наманган вилоят ҳокимлиги қарийб 2 млрд сўмга иккита автомобиль харид қилди
Наманган вилоят маъмурияти шу йил июль ойида 1 млрд 579 млн сўмга Toyota LC200 автомобилини ва сентябрда 400 млн сўмга Trailblazer LTZ AT автомобилини харид қилган. Бунга блогер Davletovuz эътибор қаратади.
Бу орада эса, ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси август ойидан октябрь ойигача бўлган давр ичида умумий қиймати 28 млрд мўсдан ортиқ маблағга 133 та транспорт воситасини харид қилган. Бу ҳақда Газета.uz нашри давлат харидлари порталининг маълумотларига таянган ҳолда хабар беради.
Бундан олдин Молия вазирлиги Land Cruiser 200 йўлтанламас автомобилини савдоларни четлаб ўтиб тўғридан-тўғри харид қилмоқчи бўлгани учун Қурилиш вазирлигига танқидий мулоҳаза юборганди. Тошкентдаги Toyota расмий дилерининг сайтида ушбу моделнинг қиймати млрд сўмдан бошланади.
Шарҳлар