Навоийда уй итларини отиб ташлаган фуқарога 223 минг сўм жарима белгиланди
Навоийда ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш бўйича суд бўлиб ўтди. Унда дайди ҳайвонларни ушлаш хизматининг ходимини бир минимал базавий ҳисоб миқдорига (223 минг сўм) жаримага тортиш ҳақида қарор чиқарилди.
«Ҳайвонларни отиб ташлашни ташкиллаштирилганларнинг ҳеч бири жазога тортилмади», – дея қайд этади “Mehr va Oqibat” ташкилоти.
21 ноябрь куни ушбу ташкилот икки аёлдан (она ва қизи) ариза олган, унда 17 ноябрь куни уларнинг уйига маҳалла қўмитаси, дайди ҳайвонларни ушлаш хизмати вакиллари, ветеринарлар ва профилактика участка инспектори келгани айтилади. Бунда профилактика участка инспектори “уй эгаларидан каттасининг қўлини маҳкам ушлаган ва у немис овчаркаси зотига мансуб итларнинг (иккита катта ит ва учта кичкина кучукчаси) отиб ташланишини кўрмаслиги учун унинг кўзларини куч билан юмган”. Шу тарзда иккита ҳайвон ўлдирилган, улардан биттаси ярадор бўлган ва уй ичида яширинишга улгурган, кейинчалик у жароҳатлардан нобуд бўлган, шунингдек катта ёшли ҳайвонлардан бири ҳам ярадор бўлган.
«Итлар эгасининг сўзларига кўра, сал аввалроқ маҳаллий ҳокимият вакиллари унинг итларига тегмасликни ваъда қилгани учун у пахта теримига чиқишга рози бўлган экан”.
Жониворларни ҳимоя қилиш жамияти (ЖҲЖ)нинг волонтёрлари ИИВга, Бош прокуратурага ҳамда Навоий шаҳри ва Навоий вилояти прокуратураларига ариза ёзиш борасида аёлларга ёрдам берган.
«ЖҲЖ профилактика участка инспектори жавобгарликка тортилиши керак деб ҳисоблайди ҳамда саъй-ҳаракатлари ёрдамида жониворлар билан ушбу шафқатсиз муносабат ҳақидаги иш илк бор Навоийда судгача етказилгани учун волотёрларга миннатдорчилик билдиради», – дейилади хабарда.
Шарҳлар