Нурафшон “ақлли шаҳар” концепцияси “бизнес-сити” концепциясига алмаштирилди

Тошкент вилоятининг маъмурий маркази Нурафшон шаҳрини “ақлли шаҳар” концепцияси бўйича қуриш инвестицион лойиҳаси Nurafshon business city’га концепциясига ўзгартирилмоқда.  Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент вилоятининг маъмурий маркази қурилишини тезлаштириш ва замонавий ишбилармонлик ва тураржой марказларини яратиш бўйича ташкилий чоралар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди, деб ёзади Norma.
 
Тошкент вилоятининг маъмурий маркази ҳудудидаги объектлар қурилишини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш учун Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ҳузурида “Тошкент вилоятининг маъмурий марказини қуриш бўйича дирекция” ДУК ташкил қилинди. Мос равишда Дирекция Тошкент вилоятида бизнес-марказларни қуриш бўйича дирекцияга қайта ташкил қилинмоқда, унда барча ҳуқуқлар, мажбуриятлар ва тузилган шартномалар ўтмоқда. Дирекция Nurafshon business city ва туманлар ва шаҳарларда ташкил қилинган бошқа ишбилармонлик ва тураржой марказларининг буюртмачиси вазифаларини бажаради, уларнинг ҳудудида объектлар қурилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади.

 
Фотосурат: Шаҳарни 2018 йилга қайта қуриш лойиҳаси/O'zbekiston канали
 
Тошкент вилоятининг маъмурий марказини қуришга 246,2 га ер ажратилган, шу жумладан Кончи массиви ҳудудида 113 га ва Янги Турмуш массиви ҳудудида 133,2 га майдон ажратилган.
 
Бундан олдин архитектор-урбанист Анвар Мухамеджанов Ўзбекистонда замонавий муаммолар ва уларни ҳал қилиш йўллари  борлиги ҳақида ёзганди.
 
«Бизнинг шароитларда “ақлли шаҳарлар” типологиясига бўлган талабни аниқлаш ҳамда Сонгдо Ситига ўхшаган қимматбаҳо “кўланка-шаҳарлар” қурилишига йўл қўймаслик учун ҳукумат ва инвесторлар талабни яхшироқ ўрганиши ва халқ учун таклифлар яратиши керак».

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.