Одам савдосига қарши курашиш бўйича гуруҳлар чақалоқларни “сотиш” ҳолатлари кўпайганини айтмоқда

Жума куни қулликка қарши курашиш бўйича гуруҳлар, Ўзбекистонда болаларни “сотиш” ҳолатлари кўпайгани ҳақидаги маълумотлардан сўнг, мамлакатни болалар савдосига қарши курашиш бўйича ҳаракатларни фаоллаштиришга чақирди. Бу ҳақда Reuters хабар беради.
 
Ўтган ҳафтада Ички ишлар вазирлиги тарқатган маъулмотларга кўра, Ўзбекистон ҳукумати охирги 4 йил ичида 185 та шундай ҳолатни қайд этган. Бунда расмий шахслар оғир молиявий ва ижтимоий шароитларни жиноятнинг асосий омилларидан бири сифатида кўрсатмоқда.

Ўртача йиллик кўрсаткичлар ўтган уч йиллик давр билан солиштирганда деярли ўзгармаган бўлса-да, одам савдоси бўйича экспертлар кўплаб ҳолатлар номаълумлигича қолаётганини таъкидлаб,  COVID-19 пандемияси келтириб чиқарган қийинчиликлар ноқонуний болалар савдосига туртки бўлиши мумкинлигидан ташвиш билдирмоқда.
 
«Агар биз шошилинч чоралар кўрмасак, рақамлар ошиши мумкин», -дейди Санжарбек Тошбаев, БМТнинг Ўзбекистондаги Халқаро миграция бўйича ташкилоти офиси раҳбари. Қўшни мамлакатлардаги сингари коронавирус тарқалишини тўхтатиш бўйича чора-тадбирлар Ўзбекистонга ҳам кучли таъсир кўрсатди, яъни камбағаллик даражаси ошди, чунки экспорт ва ишчи мигрантларнинг пул ўтказмалари қисқарди, шунингдек кўплаб маҳаллий корхоналар ёпилди, дейилади ЮМТнинг Ривожланиш бўйича агентлиги (БМТТД)нинг июль ойидаги хабарида.
 
Маҳаллий ОАВнинг маълумотларига кўра, охирги ойларда  ички ишлар органлари томонидан очилган ишлар оилалар болани “сотишдан” бир неча минг доллар пул ишлаб олиши мумкинлигини кўрсатмоқда. Расмий маълумотларга кўра, Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи 300 долларни ташкил қилади. “Ҳукумат аёллар ўзи ва фарзандлари ҳақида, бундай  чорасиз ва нқонуний ҳаракатларга мурожаат қилмасдан, ғамхўрлик қила олишига ишонч ҳосил қилиши керак”, – дейди Equality Now  аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича гуруҳ вакили Цици Матекаайре
 
Ўзбекистон ҳукумати пандемиядан жабрланган оилаларга муайян ёрдамни кўрсатмоқда, дейди “Истиқболли авлод” ННТ директори Нодира Каримова.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.