Қозоғистон Ўзбекистонга озиқ-овқат кўринишидаги инсонпарварлик ёрдамини юборади

Қозоғистон Ўзбекистонга озиқ-овқат кўринишидаги инсонпарварлик ёрдамини юборади

Қозоғистон ҳукумати Ўзбекистонга инсонпарварли ёрдамини тақдим этади. 2020 йил 20 июль куни ҳукуматнинг тегишли қарори «Адилет» норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ахборот-ҳуқуқ тизимида чоп этилди, дея хабар беради Sputnik Kazakhstan нашри.

Унга кўра, Ўзбекистонга 600 тонна ун, 250 тонна гречка ёрмаси, 100 минг литр ўсимлик ёғи, 50 минг банка сут консервалари етказиб берилади.  
 
Ҳукумат расмий инсонпарварлик ёрдамини кўрсатиш учун давлат моддий захирасидан моддий бойликларни очишга қарор қилди.
Индустрия ва инфратузилмавий ривожланиш вазирлигига инсонпарварлик юкини транспортировка қилиш ва манзилга етказиб беришни таъминлаш топширилди.  

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.