Калининград яқинида “Капитан Лобанов” траулери ёниб кетди, жароҳатланганлар бор

Фото: Лев Федосеев/ТАСС

Калининград яқинида “Капитан Лобанов” траулери бортида ёнғин содир бўлди. Фавқулодда ҳолат оқибатида бир неча киши жароҳатланди, дея маълум қилади вилоят ҳукумати матбуот хизмати раҳбари Дмитрий Лисков.

Унинг сўзларига кўра, ёнғин “штатдан ташқари ҳолат натижасида” юз берган, батафсил маълумотлар келтирилмаган. “Вазият губернатор Антон Алихановнинг шахсий назоратида”, – деди Лисков ТАСС агентлигига. У жароҳатланганларга зарур тиббий ёрдам кўрсатилишини ваъда қилди, аммо уларнинг аниқ сонини маълум қилмади.

“112” Telegram-канали манбасининг маълумотларига кўра, траулер Пионерский шаҳри яқинидаги Болтиқ денгизида чўкиб кетган. Бир киши ҳалок бўлганлиги, яна икки киши бедарак эканлиги айтилмоқда.

2021 йил июнида “Капитан Лобанов” кичик балиқчилик траулерли Калининград вилоятидаги Светлий шаҳрида профилактика ишлари вақтида сувга тушириш жараёнида ёнбошлаб, қисман чўккан эди. Ўшанда ҳеч ким жароҳатланмаган, прокуратура томонидан текширув ўтказилган.

Аввалроқ Россиянинг Қора денгиз флотидаги энг янги ҳисобланган”Сергей Котов” қўриқчи кемасининг йўқ қилингани ҳақида ёзгандик.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.