Қозоғистонда Сирдарёдаги тўғон дамбаси ўпирилишидан қишлоқ хўжалигига етган зарар ҳисобланди

Қозоғистонда Сирдарёдаги тўғон дамбаси ўпирилишидан қишлоқ хўжалигига етган зарар ҳисобланди

Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида 7639 гектар майдондаги қишлоқ хўжалик ерлари шикатсланган, уй чорвасига етказилган зарар 297 бош молни ташкил қилган. Бу ҳақда ўтказилган брифингда вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармасининг бошлиғи Нурбек Бадирақов гапирган, дея хабар беради Kapital.kz.

«Биз барча харажатларни ҳисоблаб чиқдик ва ҳукуматга тавсиф қилдик. Келгусида компенсация амалга оширилади. Тумандаги 11 та аҳоли пунктида экинларга зарар етган. 1 мингдан ортиқ қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар бўйича рўйхат тузилган. Биз умумий 7639 гектар экин майдони бўйича 4 млрд 1 млн тенге миқдоридаги суммани ҳисобладиган ва ҳукуматга тавсия этдик. Комиссия қарорига кўра, ҳар бир экин тури бўйича товар ишлаб чиқарувчиларига компенсация тўланади», – дейди Бадирақов
 

Унинг сўзларига кўра, чорва бўйича йўқотишларни бозор нархларидан келиб чиққан ҳолда  қоплаш учун 32 млн тенге ҳисобланган. Чорва ва ҳосил учун компенсация фуқароларга фавқулодда вазият муносабати билан очиладиган шахсий ҳисобрақамларга ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, Сардоба сув омбори дамбасининг ўпирилиши натижасида Қозоғистоннинг Туркистон вилоятидаги айрим туманларни сув босган.
 
Мавзу бўйича кўринг:
Сардоба сув омборидаги дамба ўпирилиши сабаблари ҳақида экспертнинг фикри
Олий Мажлис депутати: «Бу аҳвол билан АЭС қурилиши тугул, ҳозирча унинг ёнига яқинлашмай турган маъқул экан»

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.