Россияда қолиб кетган талабалар августнинг биринчи 10 кунида чартер рейслари ёрдамида олиб келинади

Россияда қолиб кетган талабалар августнинг биринчи 10 кунида чартер рейслари ёрдамида олиб келинади

Ўзбекистон ҳукумати талабаларни олиб келиш учун Россиянинг олтита шаҳрига чартер авиарейсларини ташкил қилмоқчи. Бу ҳақда республика транспорт вазирлигининг матбуот хизмати хабар беради.

Август ойининг дастлабки 10 куни ичида Москва, Санкт-Петербург, Новосибирск, Томск, Қозон, Ростов-на-Дону ҳамда Киев ва Қоҳирада қолиб кетган ўзбекистонлик талабалар олиб келинади. Транспорт вазирлиги ушбу масала устида чет эл авиакомпаниялари билан бирга ишламоқда.

Бундан олдин Қалмикиядаги 100 нафар талаба чартер рейсларини ташкил қилишни сўраб Шавкат Мирзиёев ва Абдулла Ариповга мурожаатнома ёзишганди. Худди шундай илтимос билан Симферополда таҳсил олаётган 200 дан ортиқ талаба ҳам мурожаат қилган.
 
Бизни Facebook саҳифамизда кузатиб боринг

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.