“Саҳоват ва кўмак” фонди маблағлари талон-тарож қилингани факти бўйича жиноий иш қўзғатилди

“Саҳоват ва кўмак” фонди маблағлари талон-тарож қилингани факти бўйича жиноий иш қўзғатилди

«Маҳалла» хайрия жамоат фонди ва “Саҳоват ва кўмак” жамғармаси хайрия маблағларини талон-торож қилган шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратуранинг матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилади.
 
Оққўрғон тумани ҳокимининг маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича ўринбосари М.А. ва туман «Маҳалла» хайрия жамоат фонди ҳисобчиси Б.Н.лар олдиндан тил бириктириб, тумандаги эҳтиёжманд оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида «Маҳалла» хайрия жамоат фондига ҳамда 2020 йилда “Саҳоват ва кўмак” жамғармасига келиб тушган маблағларни турли йўллар билан нақдлаштириб, жами 109,2 млн. сўм пулларни ўзлаштиришган.
 
Шу билан бирга, 2020 йилда “Саҳоват ва кўмак” жамғармасига келиб тушган маблағлардан 44 млн. сўмни мақсадсиз сарфлаб, растрата йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланди.
 
Мазкур ҳолат юзасидан 16.05.2020 йилда Департаментнинг вилоят бошқармаси томонидан ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилди.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
 
Мавзу бўйича ўқинг:
Ўзбекистон: қонунбузарликлар билан олиб борилаётган хайрия ва ҳомийлик

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.