МСК Надеждинни рўйхатга олишни рад этди

Россия Федерацияси Марказий сайлов комиссияси Борис Надеждинни президентлик сайловларида номзод сифатида рўйхатдан ўтказмади. Бу ҳақда Надеждиннинг ўзи маълум қилди.

Сайлов комиссияси ўз қарорини текширилган 60 минг имзодан 9147 таси ҳақиқий эмаслиги билан изоҳлаган. Умуман олганда, сиёсатчи МСКга 104 734 та имзо топширган.

Комиссия унинг имзоларини текшириш учун 144 соат вақт сарфлади. Текширув чоғида номзоднинг ваколатли вакиллари ҳозир бўлмаган, дейди МСК.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.