Самара областида қолиб кетган 4 мингдан ортиқ қирғиз ва ўзбек меҳнат муҳожирлари ватанига қайтди
Самара областида қолиб кетган 4 мингдан ортиқ қирғиз ва ўзбек меҳнат муҳожирлари ватанига қайтди
4 ва 5 август кунлари Самара областидаги Россия-Қозоғистон чегарасида тўпланиб қолган қирғиз ва ўзбек муҳодирлари ватанларига автобуслар ва поездлар ёрдамида олиб чиқилди. Бу ҳақда «Sputnik Казахстан» нашри Қозоғистон ТИВга таянган ҳолда хабар беради.
«Россиядан 4-5 август кунлари ҚР ҳудуди орқали 40 дан ортиқ автобусда 2435 нафар Қирғизистон фуқароси олиб ўтилди, 2,2 минг нафар Ўзбекистон фуқаросига Ўзбекистон томонидан тақдим этилган темир йўл транспортида транзит рухсат этилди», — дейилади хабарда.
Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари Самара областига Қозоғистон Россия билан чегарани очади деган миш-мишлар сабабли май ойи ўрталарида тўплана бошлаганди. Улар учун бу ерда палаткали лагерь ташкил қилинди. Фуқароларнинг кўпчилиги июль ойи ўрталарида Қозоғистон билан транзит коридори ҳақида келишган ҳолда поездларда олиб чиқилди.
3 август куни Самара областидаги Қозоғистон билан чегарада ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва Марказий Осиё мамлакатларининг фуқаролари ўртасида тўқнашув содир бўлган.
Шарҳлар