Самарқанд шаҳар ҳокимининг диод чироқли мониторларни ўрнатиш ҳақидаги қарори бекор қилинди

Самарқанд шаҳар ҳокимининг диод чироқли мониторларни ўрнатиш ҳақидаги қарори бекор қилинди

Монополияга қарши курашиш қўмитасининг Самарқанд ҳудудий бошқармаси томонидан Самарқанд шаҳар ҳокимлигига нисбатан Ўзбекистон Республикаси “Рақобат тўғрисида”ги қонунининг 12-моддаси (3 ва 8-хат бошлари) талаблари бузилганлиги ҳолати бўйича қўзғатилган иш кўриб чиқилди. Бу ҳақда Монополияга қарши курашиш қўмитасининг матбуот хизмати хабар беради.

Ҳудудий бошқарма Самарқанд шаҳар ҳокимининг 2020 йил 18 июндаги 99-Ф-сонли Фармойишининг рақобат муҳитига таъсири ўрганиб чиқилганда, Самарқанд шаҳридаги Университет хиёбонида 84 дона, Регистон кўчасида 25 дона, Беруний кўчасида 94 дона ҳамда Кимёгарлар қўрғонидаги Умид кўчасида 10 дона, жами 213 дона 1х2 ўлчамли LED мониторлари ўрнатилиши белгиланганлиги, мазкур LED мониторларни ўрнатиш ишлари аниқ битта тадбиркорлик субъектига (МЧЖга) юклатилганлиги қайд этилган.  
 
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги “Ташқи реклама бозорини тартибга солиш тўғрисида”ги 104-сонли қарорига асосан ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) ер участкаларида, шунингдек, давлат мулки бўлган бино ва иншоотларда жойлаштириш ҳуқуқини бериш «E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончасида очиқ электрон аукционлар орқали амалга оширилиши белгиланган.

Ушбуларни инобатга олиб, Самарқанд шаҳар ҳокимлиги қабул қилган 2020 йил 18 июндаги 99-Ф-сонли фармойиши “Рақобат тўғрисида”ги қонунининг 12-моддаси талабларига зид бўлганлиги сабабли ҳудудий бошқарма томонидан ҳокимликка нисбатан иш қўзғатилиб, унинг кўрсатмасига асосан мазкур фармойиш ўз кучини йўқотган деб топилди.

Мавзу бўйича кўринг:
Ташқи реклама бозорига нима бўляпти

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.