Самарқандда тарбияланувчини урган болалар боғчасининг мудираси ишдан бўшатилди
Самарқанд вилоятининг Булунғур туманидаги 13-сонли болалар боғчаси директори тарбияланувчилардан бирини урган. Ушбу воқеани акс эттирувчи видеоролик руҳшунос Н.Атабаева томонидан олинган ва тарбияланувчиларнинг ота-оналари орасида тарқатилган, деб ёзади Samcity.
Булунғур тумани ҳокимлигининг маълумотларига кўра, мактабгача таълим муассасаси бошқармаси мудира Роҳатой Аҳророва билан меҳнат қонунчилигида кўзда тутилган тартибда меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақида қарор қабул қилинган. Айни пайтда туман прокуратураси ушбу ҳолат бўйича тергов ишларини олиб бормоқда.
Келгусида тизимда бундай воқеаларга йўл қўймаслик учун вилоят мактабгача таълим бошқармасининг бошлиғи Ш.Раҳмонов барча туман мактабгача таълим муассасаларининг раҳбарлари ва ходимлари билан суҳбат ўтказган.
Шарҳлар