Қаршида кичик саноат зонаси қурилиши учун деярли 3000 та дарахт ноқонуний қўпорилган

Қарши шаҳар ҳокимининг қарорига асосан ажратилган 10 гектар ер майдонида Кичик саноат зонаси ташкил этилаётган бўлиб, мазкур ҳудуддаги 2 874 туп ҳар хил турдаги дарахтлар давлат рақами 555 СА 70 экскаватор техника воситаси ёрдамида илдизи билан қўпорилганлиги аниқланган ва ҳолат юзасидан далолатнома тузилган, дея хабар беради Давлат экология қўмитаси.


 
Қарши шаҳар Қурилиш бўлимининг 2020 йил 23 ноябрдаги Қарши шаҳар “Буюк Турон” МФЙ, Буюк Турон кўчасида ташкил этилаётган “Кичик саноат зонаси” ҳудудидаги экинзор ва дарахтларни таг қисмидан олиб ташлаш тўғрисидаги мурожаатга жавобан Қарши шаҳар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси томонидан дарахт ва буталарни кесиш тартиби кўрсатиб ўтилган ҳолда, дарахт ва буталарни кесишга рухсат берилмаган, дейилади хабарда.
 
Айни дамда юқоридаги ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқий баҳо берилиши учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.