Самарқандда ўқитувчиларга ҳожатхоналарни таъмирлатган амалдор ишдан бўшатилди
Халқ таълими вазирлиги ўқитувчиларга ҳодатхоналарни таъмирлатган Нарпай туман халқ таълими бўлими бошлиғи Мирзоҳид Йўлдошев билан меҳнат шартномасини бекор қилди. Бу ҳақда “Daryo” нашри хабар беради.
Мирзоҳид Йўлдошев билан меҳнат шартномаси 2020 йил 8 июнь куни Меҳнат кодексининг 97-моддаси 1-бандига мувофиқ (томонларнинг келишувига биноан меҳнат шартномасини бекор қилиш асосида) бекор қилинган.
Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Мирзоҳид Йўлдошев ушбу воқеа учун 11 млн.сўмга жаримага тортилганди. Кейинроқ ўқитувчиларни ҳожатхоналарни таъмирлаш ишларига жалб этиш ҳолатлари кўп бўлгани аниқланди.
Улашиш:
Шарҳлар