БАА компанияси 2023 йил якунигача Навоий вилоятида шамол электр станциясини барпо этади

БАА компанияси 2023 йил якунигача Навоий вилоятида шамол электр станциясини барпо этади

Бирлашган Араб Амирликларининг тикланадиган энергия манбаларини ривожлантириш бўйича Masdar компанияси Навоий вилоятида қуввати 500 МВт бўлган шамол электр станциясини барпо этади. Бу ҳақда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг матбуот хизмати хабар беради.
 
Қурилиш ишларини жорий йилнинг охиригача бошлаб, биринчи навбатдаги генерация қувватларини (250 МВт гача) 2022 йилнинг ўрталарида ва барча қувватларни 2023 йилда фойдаланишга топшириш режалаштирилган.

Амирликлардаги компания ва Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ўртасидаги инвестиция битимини имзолаш маросими 8 июн куни бўлиб ўтди. Унга кўра “Masdar” компанияси шамол электростанциясини лойиҳалаш, молиялаштириш, қуриш ва эксплуатация қилишни таъминлайди.

Вазирлик маълумотларига кўра, электр станциясини барпо этиш 600 млн доллардан ортиқ миқдорда тўғридан – тўғри хорижий инвестицияларни лойиҳага жалб қилиш, қурилиш босқичида ҳам, ундан кейинги фойдаланишда ҳам 1300 та янги иш ўринларини яратиш имконини беради.

«Шамол электростанцияси йилига 500 000 дан ортиқ уй хўжаликлари истеъмолига тенг бўлган 1,9 гВт/с мақбул ва арзон электр энергиясини ишлаб чиқариш ҳисобига республика энергия мувозанатини диверсификация қилади ва мустаҳкамлайди», -дейилади хабарда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.