Сенат қўмитаси: “Мингўрик” ёдгорлиги ёнидаги қурилиш ишлари Маданий мерос департамантининг рухсатисиз олиб борилган

Моддий маданий мерос объекти ҳисобланган Миробод тумани, Моштабиб кўчаси, 31-уй манзили бўйича жойлашган “Мингўрик” археология ёдгорлиги ёнида бошланган қурилиш ишлари Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан назоратга олинган эди. Қўмита томонидан дастлабки олиб борилган ўрганишлар натижасида  “Мингўрик” археология ёдгорлигининг муҳофаза ҳудудида Маданий мерос департаменти ва унинг ҳудудий бошқармасидан рухсат олмасдан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг “Маънавият ва маърифат маркази” қурилиш ишлари бошлаб юборилгани маълум бўлди.
 
«2021 йил 4 майда ўтказилган мониторинг жараёнида ушбу қурилиш ишлари тўхтатилмаганлиги аниқланган. Шунингдек, Тошкент шаҳар Маданий мерос бошқармаси томонидан 2021 йил 4 майдаги 240-сонли хат билан Тошкент шаҳар Прокуратурасига ҳолат юзасидан чора кўрилишида амалий ёрдам сўраб мурожаат қилинган».

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси томонидан Тошкент шаҳар Маданий мерос бошқармасига тақдим этилган қурилиш билан боғлиқ лойиҳа ҳужжатлари Маданий мерос департаменти ҳузуридаги Илмий эксперт кенгаши томонидан рад қилинган ва  навбатдаги илмий кенгашига тақдим этиш таклифи билдирилган. Археолог мутахассислар томонидан қайта хулосалар олинган.

Қайд этиб ўтамиз, 6 май куни Тошкент шаҳар ИИББ объектда қурилиш ишлари тўхтатилганини маълум қилганди.
 
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.