Танзила Нарбаева тизимда назорат суст эканини қайд этди.«Биз, “моддий-маданий мерос объектларига қаранглар, маданият марказлари хароб аҳволда”, десак пул йўқ дейишади. Амалда эса аҳвол мана бундай!», - дейди юқори палата раҳбари.
«Албатта, жавобгарлик муқаррар, ундан қочиб кетиб бўлмайди. Муаммо, бунга шароит яратиб бераётган омиллар: очиқлик таъминланмаган, масъулият йўқ, назорат суст! Тизим раҳбарлари бу хусусида бош қотиришлари шарт. Акс ҳолда, бу каби ҳолатлар ҳали-бери тугамайди».
Аввалроқ биз маданият вазирлигининг бош бухгалтери упани ҳақиқий қийматидан 57 баравар қимматга харид қилгани ва шу тарзда бюджетдан 2,3 млрд сўм талон-тарож қилингани ҳақида ёзгандик.
Чтобы оставлять комментарии, авторизуйтесь с помощью: