“Мариуполда 20 кун” фильмининг режиссёри Мстислав Чернов Украинага “Оскар” билан қайтди

Оскар прибыл в Украину
Источник: society.comments.ua

“Мариуполда 20 кун” фильмининг режиссёри Мстислав Чернов Украинага “Оскар” ҳайкалчаси билан қайтди. Украинанинг кўплаб оммавий ахборот воситалари унинг ушбу мукофот билан Киев марказий вокзалида тушган суратини чоп этди.

Черновнинг таъкидлашича, одамларга умид керак бўлган пайтларда Оскар каби мукофотлар куч беради. У бу мукофот ҳарбийлар, шифокорлар ва таслим бўлмаган барчани қўллаб-қувватлашига ишонч билдирди.

“Одамларга умид керак бўлганида, Оскар каби дақиқалар куч беради. Улар бизга, ҳарбийларга, шифокорларга таслим бўлмаслик учун куч беради”, — деди Чернов. (“Суспильне)

Черновнинг “Мариуполда 20 кун” фильми бу йил энг яхши узун метражли ҳужжатли фильм номинациясида нуфузли Оскар мукофотига сазовор бўлди. Бу тарихий воқеа, чунки тарихда биринчи марта бу мукофот украиналик муаллифларга берилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.