Шавкат Мирзиёев март-апрель ойида расмий ташриф билан Моквада бўлади
Алматида Digital Almaty 2021 форуми арафасида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Россия бош вазири Михаил Мишустин билан учрашди.
Мишустиннинг сўзларига кўра, Ўзбекистон президентининг Россияга давлат ташрифи тайёрланмоқда ҳамда имзолаш учун ҳужжатлар пакети устида ишланмоқда.
«Шунингдек биз тадбирларга бой дастурни тайёрлаяпмиз. Россия ва Ўзбекистон ҳуукмат раҳбарлари даражасида ўтказиладиган Қўшма комиссиянинг иккинчи мажлиси давлат ташрифини тайёрлашнинг жуда муҳим босқичига айланади. Бу икки томонлама ҳамкорликнинг кўлами ва аҳамиятига урғу беради. Афсуски, санитария-эпидемиологик чекловлар муносабати билан тадбирларимиз март-апрель ойларига кўчирилмоқда. Яқин вақт ичида конкрет саналар ҳақида келишиб олишимизга умид қиламан», – дейди Россия бош вазири.
Фотосурат: Россия ҳукуматининг сайти
Михаил Мишустиннинг қайд этишича, ҳозир эпидемиологик вазият мураккаб. “Аммо биз ўзаро ҳамкорлик қиляпмиз. Албатта, бу вазиятдан чиқишнинг реал ечими самарали ва хавфсиз вакциналарни қўллаш ҳисобидан аҳолини оммавий эмлашни бошлаш билан боғлиқ бўлади. Россия бу борада Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилмоқда. Шунингдек, биз вакциналар бўйича ҳамкор топишга ҳам умид қиляпмиз. Бу ҳақда сиз билан гаплашгандик”, – дея хулоса қилади Мишустин.
Шарҳлар