Сирдарё вилоятида дамба ўпирилиши натижасида 56 киши жабрланган, 17 300 киши тиббий ёрдамга мурожаат қилган

Сирдарё вилоятида дамба ўпирилиши натижасида 56 киши жабрланган

Эслатиб ўтамиз, 1 май куни эрталаб соат 05:55 да Сирдарё вилоятида жойлашган “Сардоба” сув омбори дамбасининг 6-пикет деворида сув чиқиши юзага келган. 11,6 минг киши эвакуация қилинган.

“Ҳозир захира жойларни тайёрлаш ишлари кетмоқда, у ерга зарурат бўлганида яна 1000 киши жойлаштирилади”, – дейишмоқда ФВВ вакиллари. Ушбу ҳолат юзасидан Ҳукумат комиссияси тузилган.

ФВВ матбуот хизмати берган хабарга кўра, 2 май соат 00:53 ҳолати бўйича қирғоқларни мустаҳкамлаш ишлари давом этмоқда.

56 киши турли шикастланишлар билан касалхонага ётқизилган, 17300 киши тиббий кўрикдан ўтказилган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузурида колл-марказ ишламоқда. Унинг рақамлари: 1205,1250.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.