Соғлиқни сақлаш вазирлигининг матбуот анжуманидан: Карантин чоралари нега кучайтирилмоқда

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг матбуот анжуманидан: Карантин чоралари нега кучайтирилмоқда

«ОАВ вакиллари бу чоралар нега кўрилаётганини жамоатчиликка тушунтиришга ёрдам беришлари керак, ҳаммасини халққа тўғри тушунтириш лозим», – АОКАда Махсус комиссиянинг карантин чораларини кучайтиришига бағишланган соҳлиқни сақлаш вазирлигининг матбуот анжумани ана шу қўзлардан бошлади.

Эслатиб ўтамиз, 10 июлдан 1 августгача умумий овқатланиш муассасаларининг фаолияти яна тўхтатилади, транспорт воситасида ҳаракатланиш тақиқланади.
ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ҳиёсовнинг қайд этишича, вилоятлар орасида транспорт воситаларининг ҳаракатланиши тақиқланмоқда (қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш билан шуғулланувчи ташкилотларнинг хизмат ва шахсий автотранспорт воситаларидан ташқари). Агар олдин Тошкент ва Тошкент вилояти орасида ишга бориб-келишга рухсат берилган бўлса, энди бу ерда ҳам тақиқ жорий этилди. “Яъни бутун республика ҳудуди “қизил” зонага ўтказилмоқда”, – дейди у.

«Стикерли транспорт воситалари ҳаракатланиши мумкин», – дейди Шоҳрух Ғиёсов. Ушбу масала бўйича муайян чоралар эртанги брифингда эълон қилинади.

«Касалхоналар ва клиникаларнинг ҳамма қувватлари коронавирусга чалинган беморларни даволашга йўналтирилган. Бошқа касалликларга эга беморлар қабул қилишга ва даволашга жой йўқ. Терапия олмаган йўқотишлар статистикаси олиб борилмаяпти. Коронавирусга чалинишлар ҳолатларининг ўсиб боришини тўхтатиш зарур», – қайд этади тиббиёт фанлари доктори Хабибулла Оқилов, коронавирусга қарши курашиш штабининг аъзоси.

Тиббиёт тизимини коллапсга олиб келмаслик учун ҳукумат вақтинчалик чораларни жорий этди, – дея қайд этади Хабибулла Оқилов.

Коронавирусдан вафот этган шифокор Алишер Ураловнинг табличкасидаги 967 рақами – бу дафн рақами, қайд этади Хабибулла Оқилов  Anhor.uz журналистининг саволига жавоб берар экан. Бундан олдин ижтимоий тармоқларда фойдаланувчилар ушбу рақам борасида ўз шубҳаларини билдириб, у Covid-19 дан вафот этган беморлар сони бўлиши мумкин деб ҳисоблаётганди.
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.