Сурхондарё вилоятида фуқаро қизни ўғирлашга уринган

Сурхондарё вилояти. Денов туман ИИО ФМБ бошлиғи номига 20 ёшли Суғдиёна Х., ариза билан мурожаат қилиб, 28 ёшли Абдулло Р. ва яна иккита нотаниш шахсга нисбатан чора кўришни сўраган. Бу ҳақда ИИВ Тергов департаменти хабар беради.


 
Маълумотларга кўра, 2021 йил 04 март куни соат 10:30 ларда Денов тумани Ўрикзор МФЙ ҳудудида 28 ёшли Абдулло Р., ўзига тегишли «Spark» русумли автомашинасида Суғдиёна Х.нинг олдига келиб тўхтаб, иккита номаълум шахс билан унга нисбатан куч ишлатиб, мажбурлаб автомашинасига ўтирғизиб олиб кетган. Икки нафар шериги автомашинадан йўлда тушиб қолганидан сўнг Суғдиёна Х. га «менга эрга тегсанг, уйингга олиб бориб қўяман» деб шарт қўйган, қиз Абдулло Р.,дан қочиб кетиш мақсадида, унга турмушга чиқишга розилик бериб, ота-онасини ҳам рози қилишга ваъда бериб, унинг қўлидан қочган.
 
Мазкур ҳолат юзасидан Денов тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 136-моддаси (Аёлни эрга тегишга мажбур қилиш ёки унинг эрга тегишига тўсқинлик қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов давомида, Абдулло Р., Суғдиёна Х.,нинг эрга тегиб кетмаслиги учун олиб қочганлигини, унинг шериклари 25 ёшли Зухриддин С., ҳамда 18 ёшли Аслиддин Э., эканликлари аниқланган.

Тергов департаментининг қайд этишича, Жиноят кодексининг нормаларига кўра, жиноятни содир этган шахслар базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 бараваригача миқдорда жарима ёки 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.