Сув хўжалиги вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокими бошқармасининг аппарати давлат тадбирлари учун егуликни AKFA Dream World’дан харид қилган

Сув хўжалиги вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокими бошқармасининг аппарати давлат тадбирлари учун егуликни AKFA Dream World’дан харид қилган

Шу йил июль ойида Сув хўжалиги вазирлиги Қозоғистон делегациясига корпоратив кечки овқат учун AKFA Dream World корхонасидан буюртма берган. Кечки овқатнинг умумий қиймати 6 млн сўмдан ошиб, яшил креветкалар, терияки тофу, пишлоқли ликопчалардан иборат бўлган.


 
24 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис палатасига мурожаат билан чиқиш қилган Тошкентдаги Халқаро конгресс-марказда ўтказилган давлат тадбирининг харажатлари 1 млрд 768 млн сўмни ташкил қилган. Бу ҳақда Газета.uz нашри блогер Davletov’га таянган ҳолда ёзади.
 
Тадбирда Сенат аъзолари ва Қонунчилик палатасининг депутатлари, ҳукумат, вазирликлар ва идораларнинг раҳбарлари ҳамда турли соҳалар вакиллари қатнашган.
 
Харажатларнинг катта қисми – 1 млрд 497,5 млн сўм – таклиф этилган меҳмонлар учун овқатланишни ташкил қилишга сарфланган. Гуллар ва материаллардан фойдаланган ҳолда тадбирни ўтказиш жойини ва саҳнани безашга 250,2 млн сўм, таклифномалар, рухсатномалар ва эслатмаларни чоп этишга эса 20,3 млн сўм сарфланган.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги бошқармасининг аппарати давлат харидларининг буюртмачиси, AKFA Dream World корхонаси эса ижрочи ролида чиққан. Шартнома қуйидагиларни ташкил қилишни ўз ичига олган:

·         Hilton Tashkent City меҳмонхонасининг Ballroom залида (конгресс-марказ билан ягона мажмуани ташкил қилади) 800 кишига мўлжалланган умумий қиймати 447,1 млн сўмлик тушлик (ҳар бир кишига 558,9 минг сўмдан);
·         Shosh ресторанида 400 кишига мўлжалланган 223,5 млн сўмлик тушлик (558,9 минг сўм);
·         Tashkent-2−3−4 да 110 кишига мўлжалланган 61,4 млн сўмлик тушлик (558,9 минг сўм);
·         фойеда 100 кишига мўлжалланган 7,7 млн сўмлик нонушта (77 минг сўмдан);
·         Congress Hall да 250 кишига мўлжалланган (ҳар бир кишига 1,5 млн сўмдан) тушлик, зал ижараси 374,5 млн сўм, умумий сумма – 757,6 млн сўм.


Скриншотлар: Газета.uz

Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистрига мувофиқ AKFA Dream World корхонаси 2017 йил 6 декабрда рўйхатга олинган, асосий фаолият тури – мотор транспорт воситаларини ишлаб чиқариш.

Компания таъсисчилари сифатида Wide Tent System (26,8%), Asia Electron (15,1%), Perfect Plast Profil (14,6%) ва Artel компаниялар гуруҳининг директорлар кенгаши раиси Баҳодир Абдуллаев кўрсатилган (43,5%).
 
Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматининг Газета.uz нашрига берган маълумотига кўра, AKFA Dream World корхонаси Hilton ва Congress Hall’нинг мулкдори ҳисобланади. “Шундай экан, ушбу тадбирни юқори даражада ташкиллаштириш бўйича буюртмани унга беришган”, – дея қайд этади пойтахт маъмурияти ва тадбирни ўтказиш жойини ҳокимлик танламаганини қўшимча қилади.

Аввалроқ биз AKFA Dream World корхонаси президент қароргоҳига егулик етказиб бераётгани ҳақида ёзгандик. Агар олдин шартнома бўйича овқат суммаси 400 млн сўмни ташкил қилган бўлса, унда давлат харидлари порталидаги маълумотлардан келиб чиққан ҳолда, олдин тузилган шартномага қўшимча келишув қабул қилиниб, унга кўра сумма 335 млн сўмгача камайтирилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.