Тошкент шаҳар транспорт бошқармасининг бошлиғи йўловчиларга қўлқопда юриш талаби ҳақида

Тошкент шаҳар транспорт бошқармасининг бошлиғи йўловчиларга қўлқопда юриш талаби ҳақида

Тошкент шаҳар транспорт бошқармасининг бошлиғи Анвар Жўраев жамоат транспорти учун тиббий қўлқоплар кимнинг ҳисобидан харид қилиниши ҳақида гапириб берди. Бу ҳақда UzReport хабар беради.

«Қўлқопларни транспорт компаниялари харид қилади. Ҳар бир қўлқопнинг нархи 56 сўм. Бу 1400 сўм ни ташкил қилувчи йўл чиптаси қийматининг бор-йўғи 4% ни ташкил қилади. Давлат ой охирида метро ва «Тошшаҳартрансхизмат» харажатларини қоплаб беради», – дейди Анвар Жўраев.
 
Шунингдек у жамоат транспортида тиббий қўлқопларни мажбурий тақиш сабаблари ҳақида ҳам гапириб берди. Унинг сўзларига кўра.ю бугун Тошкентда 129 та йўналиш бўйича мингдан ортиқ автобус ҳаракатланади. Автобуслардаги йўловчилар сони 300 минг кишини, метрода эса 130 минг кишини ташкил қилади.
 
«Йўловчиларда ковидни юқтириш даражаси юқори эканини ҳисобга олган ҳолда. Биз Россия ва АҚШ тажрибасини ўргандик ва мажбурий қўлқоплар кийиб юриш талабини жорий этдик, улар бепул тарқатилади. Ҳар бир йўловчи транспортда кунига 20-30 дақиқа юради. Агар метро ва автобусларда тутқичлар қўлқопларда ушланса, вирусни юқтириш хавфи камаяди», – дейди транспорт бошқармасининг вакили.
 
Унинг қайд этишича, метронинг ҳар бир вестибюли ва бекати кузатув остида, антисептик қурилмалар ўрнатилганига қарамасдан, улардан фойдаланиш фоизи 5-10% ни ташкил қилади.
 
Эслатиб ўтамиз, 19 октябрдан бошлаб жамоат транспортида йўловчиларда қўлқоплар бор-йўқлигини Транспорт вазирлиги инспекторлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг вакиллари таркибидаги махсус ишчи гуруҳлар текшириб боради. Қўлқопларни қандай қилиб тўғри кийиб юриш ҳақида биз бу ерда ёзгандик.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.