Тошкент вилоятида 19 та дарахт кесилиб, ўсимликлар оламига 267 млн сўмдан ортиқ зарар етказилган
Тошкент вилояти экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари томонидан шу йилнинг 9 июль куни Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани “Бештут” МФЙ ҳудудида жойлашган “ZARISTA BO‘STONLIQ” МЧЖ томонидан 19 туп манзарали дарахт кесиб ташлангани, шунингдек, 2 туп дарахтга ўсишдан тўхтайдиган даражада шикаст етказилгани аниқланди, дея хабар беради Давлат экология қўмитасининг матбуот хизмати.
Ўсимлик дунёсига етказилган зарар Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 январдаги 43 –сонли қарорига асосан 267 млн. 600 минг сўмни ташкил этган. Қонунбузарлик ҳолати ўрганиш ишлари олиб бориш учун тегишли тартибда Тошкент вилояти прократурасига топширилди.
Бизни Telegram каналдакузатиб боринг
Улашиш:
Шарҳлар