Россиядаги савдо марказлари қўриқлов тизимини кучайтирмоқда

Фото: Ведомости

22 мартдаги терактдан кейин Россиядаги савдо марказлари кириш жойларида қўриқлов хизмати кучайтирилди, ходимларга кўрсатмалар берилди ва эвакуация жараёнлари машқ қилинди, деб ёзади “Ведомости”.

Савдо марказлари уюшмаси вице-президенти Павел Люлин маълум қилишича, Россиядаги жами 46 та савдо марказида 22, 23 ва 24 март кунлари эвакуациялар олиб борилган. Бундан ташқари, марказлар кўнгилочар ва байрам тадбирларини бекор қилган.

Бундан ташқари, эвакуацияни таъминлаш (ёруғлик таблолари, эшикларни блокдан чиқариш ва эскалаторларни тўхтатиш) ва овозли огоҳлантириш тизимлари фаолияти қўшимча равишда синовдан ўтказилган.

“Айни пайтда қўриқловни кучайтириш, куч тузилмалари билан ҳамкорлик, қўшма патруллик, кун давомида ва ёпилганидан кейин савдо марказларини синчковлик билан кўздан кечириш ишлари бирламчи бўлиб турибди”, — деди “Этерна” компанияси бош директори Дмитрий Томилин.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.